Путин: «Россия ҳеч қачон заифлик кўрсатмайди, ҳар қандай таҳдидга жавоб берамиз»
Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро мунозара клуби йиғилишида давлатининг қудратини яна бир бор намойиш этди. Унинг сўзларига кўра, агар кимдир Россия билан ҳарбий ва сиёсий соҳада «ўчакишмоқчи» бўлса, у ҳолда Россия ҳар доим ўз позициясини қатъий намойиш қилади.
Путиннинг таъкидлашича, Россия ўз миллий хавфсизлиги, тинчлиги, фуқароларининг осойишталиги ва суверенитетига таҳдид пайдо бўлса, жавобни дарҳол беради. Унинг сўзларига кўра, провокация қилиш керак эмас, чунки у, аввало, провокаторнинг ўзи учун ёмон тугайди.
«Тарихимиз исботлади, заифликка йўл қўйиш мумкин эмас. Чунки заифлик ҳар қандай муаммони куч билан ҳал қилиш ҳақида хато тасаввурни яратади. Россия ўз суверенитетини ва давлатчилигини ҳимоя қилишда ҳар доим қатъий бўлган», деб таъкидлади Путин.
Шунингдек, Путин Европа мамлакатларининг ҳарбийлаштириш сиёсатига қарши жавоб қайтаришини маълум қилди. У Европа учун ҳар қандай таҳдидларга ишончли жавоб қайтариш зарурлигини қайд этди. «Биз ҳарбий қарама-қаршилик ташаббускори бўлмаганмиз. Ҳар қандай ҳарбий қадамлар маъносиз ва шунчаки бемаъни», деди Россия президенти.
Путиннинг бу сўзлари жаҳон сиёсий аренасида Россиянинг позициясини яна бир бор мустаҳкамлади ва келажакдаги таҳдидларга каршилик кўрсатишдаги қатъиятини намойиш этди.