Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Филиппинда кучли зилзила қурбонлари ортмоқда

0

Филиппиннинг Себу оролида 30-сентябрь куни кечқурун 6,9 магнитудали зилзила юз берди. Ҳодисада камида 72 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ одам жароҳат олди. Кўплаб уйлар, черковлар ва йўллар зарар кўрди.

Зилзила оқибатида 40 мингдан ортиқ одам уйини тарк этишга мажбур бўлди. Аҳоли вақтинчалик чодирларда ёки очиқ ҳавода тунамоқда. Айримлар ёмғирдан сақланиш учун пластик пакетлардан фойдаланишга мажбур бўлган.

Қутқарувчилар вайроналар орасидан тирик қолганларни қидирмоқда. Шу билан бирга, озиқ-овқат, ичимлик суви ва ёқилғи етишмовчилиги катта муаммо бўлиб қолмоқда. Ҳарбийлар ҳам ёрдам ишларига жалб қилинган.

Себу аввал ҳам кучли табиий офатлардан азият чеккан ҳудуд. Аҳоли ҳозир ҳам бир-бирига ёрдам бериб, зилзила оқибатларини енгишга ҳаракат қилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *