Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Сити"нинг "Монако" билан ўйини ҳақида: бизга фақат Ҳусанов ёрдам бера олади

0

Европа Чемпионлар Лигасининг иккинчи турида "Манчестер Сити" жамоаси сафарда "Монако"га қарши ўйинда қимматли икки очкони бой берди. Хосеп Гвардиола шогирдлари Эрлинг Холанднинг икки голи эвазига олдинда бўлса-да, сўнгги дақиқаларда пенальтидан фойдаланган "Монако"ни тўсиб қўйишга муваффақ бўла олишмади ва учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг "Манчестер Сити" мухлислари ўзларининг фикрлари билан бўлишишди. bbc.com сайти келтирган футбол ишқибозларининг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Gene:

"Жуда кўп қулай вазиятлар бой берилди. Нико О'Райли бир неча маротаба олдинги чизиққа ўз вақтида пас бермади. Жон Стоунз ўнг қанот ҳимоячиси эмас. У ҳимоя марказида зўр ва мана шу позицияда кўпроқ ўйнаши керак."

"Учрашув натижасига таъсир қилувчи вазиятлар бор. Хусусан, ҳимояни кучайтириш керак ва бунда бизга фақат Абдуқодир Ҳусанов ёрдам бера олади."

Alan:

“Сити” ўз услубида ўйнади. Ҳужумга ўтиш ва дарров ортга қайтишга уринди. Футболчиларимиз машғулот ўтказаётгандек ҳаракат қилишди ва кўпинча оддий голларни ўтказиб юборишди."

Brian:

"Иккинчи бўлимда “Сити”га учинчи гол кераклиги очиқ-ойдин кўриниб турганди. Лекин футболчилар ҳеч қандай қўшимча уринишларсиз ғалабани ушлаб қолишни ўйлай бошлади. Бернарду Силва нега ҳамон бошланғич таркибда ўйнаётгани ҳаммамиз учун янги топишмоқ."

Jonathan:

"Бу учрашувни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз керак эди. Ҳакамнинг баҳсли қарорларига қарамай, бунақа ўйинларда кўпроқ очко олиш керак. Бўшашиб рақибга имкон бермаслик лозим."

Steve:

"Эрлинг Холанддан ташқари ҳамма бўш ўйнади. Жамоага шижоат, шиддат, энергия етишмади, ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олишни истамади."

Жереми Доку тўлиқ ўйиндан чиқиб қолди, Родри аввалги даражада эмаслиги яққол сезиляпти. Балки гап жисмоний ҳолатдадир?

Жамоага янгилик киритиш керак. Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш ва Райан Шерки каби ўйинчиларга эҳтиёжимиз бор.

"Манчестер Сити" жамоасининг энг нозик нуқтаси – ўнг қанот ҳимоясини тўртта учрашувда мукаммал ёпиб келган Абдуқодир Ҳусанов жароҳатини даволатаётгани боис, Франциядаги ўйинда иштирок эта олмади.

Футбол мухлислари ва мутахассислар “Манчестер Сити” жамоасининг янги муаммоларни ҳал этиш ва келажакдаги турнирларда яхшироқ натижаларга эришиш учун қандай стратегик ўзгаришлар киритишини кутмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *