Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Космосда рекорд даражада ўсган сирли сайёра топилди

0

Олимлар Ердан 620 ёруғлик йили узоқликда жойлашган Хамелеон юлдуз туркумида ҳайратланарли манзарага дуч келишди. Cha 1107-7626 номли сайёра улкан тезликда космик модда ва чангни ўзига торта бошлади. Ҳатто олимлар бу ҳолатни “рекорд даражадаги аккреция” деб баҳолашди.

Мазкур сайёра юлдуз тизимига кирмаган, мустақил ҳолда мавжуд бўлган осмон жисмидир. Оддий ҳолда бундай объектлар моддани секин йиғади, аммо бу гал аномал ўсиш қайд этилди. Мутахассислар фикрича, модда тортилиши саккиз баравар кучайган ва август ойида энг юқори чўққига етган.

Ҳозирги вақтда у Юпитердан 5–10 марта каттароқ. Бош тадқиқотчи доктор Виктор Алмендрос-Абад таъкидлашича, бу бундай турдаги сайёраларда кузатилган энг кучли ўсиш жараёни ҳисобланади. Ушбу кашфиётни олимлар Ева Жанубий обсерваторияси ва “Жеймс Уэбб” телескопи ёрдамида қайд этди.

Қизиғи шундаки, сайёра атрофида сув буғи ҳосил бўлган ва магнит майдони моддани дисктан “итараётгани” аниқланган. Илгари бундай ҳолат фақат юлдузларнинг шаклланиш жараёнида кузатилган.

Ҳалигача олимлар бу шиддатли ўсиш сабаби юзасидан баҳс қилмоқда. Айримлар қўшни жисмлар таъсирини, бошқалар эса туманлик ичидаги ички жараёнларни тахмин қилмоқда. Аммо шу нарса равшанки, янгича кузатувлар сайёра ва юлдузлар ўртасидаги чегарани йўққа чиқармоқда.

Аслида эса, бу кашфиёт катта газ гигантлари ҳам юлдузлар каби умумий қонунлар асосида шаклланишини исботлайди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *