Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Шомуродов гол урди, аммо “Башакшеҳир” енгилди: мураббийлар нима деди?

0

Туркия Суперлигасининг 9-турида ўзбекистонлик футбол мухлислари эътиборини тортган ўйинлардан бири “Истанбул Башакшеҳир” ва амалдаги чемпион “Галатасарой” ўртасида бўлиб ўтди. Беллашув курашларга бой ўтди ва меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Майдондаги энг фаол ўйинчи — Элдор Шомуродов бўлди. 30 ёшли ўзбек ҳужумчиси “Галатасарой” дарвозасига икки бор йўл топди, аммо биринчи гол VAR орқали бекор қилинди. Унинг иккинчи зарбаси эса жамоаси учун ягона гол бўлди. Шу билан бирга, “Галатасарой” юлдузи Лерой Сане дубль қайд этиб, жамоасига муҳим ғалаба олиб келди.

Нури Шахин, “Истанбул Башакшеҳир” бош мураббийи:
“Биринчи бўлимда режаларимиз иш бермади. Бундай ўйинларда қўрқмаслик керак, фақат узун паслар билан ютуққа эришиб бўлмайди. ‘Галатасарой’ яхши жамоа, аммо улар ҳимояда бўшлик қолдиради — иккинчи бўлимда шулардан фойдаландик. Шогирдларим реакция кўрсатди, аммо бундай беллашувларда илк дақиқадан охиригача жамланиш зарур.”

Окан Бурук, “Галатасарой” бош мураббийи:
“Сирпанчиқ майдонда ҳар икки жамоага ҳам осон бўлмади. Танаффус олдидан гол урдик, бу бизга устунлик берди. Иккинчи бўлимда рақиб фаоллашди, аммо биз камида учта тўп киритишимиз мумкин эди. ‘Башакшеҳир’ кучли жамоа ва Нури Шахин яхши мураббий. Шундай рақибга қарши ғалаба қимматли.”

Лерой Сане, “Галатасарой” ҳужумчиси:
“Биз яхши ўйнадик, айниқса, биринчи бўлим жуда кучли ўтди. Ўйиннинг иккинчи ярмида айрим муаммолар бўлди, лекин умумий ҳисобда яхши баҳс ўтказдик. Халқаро танаффус пайтида бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик.”

Элдор Шомуродов, “Истанбул Башакшеҳир” ҳужумчиси:
“Айтадиган гап йўқ — ютқаздик. Биринчи бўлимда тўпни назорат қилишда қийналдик, ўйиннинг иккинчи ярмида эса фаолроқ ўйнадик. Камида дурангга ҳақли эдик, аммо натижа биз тарафда бўлмади.”

Бу мағлубиятдан сўнг “Башакшеҳир” 6 очко билан 15-ўринда қолди. Келаси турда жамоа 26 октябрь куни сафарда “Антальяспор”га қарши баҳс олиб боради.

“Галатасарой” эса 25 очко билан пешқадамлигини мустаҳкамлади ва чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида юришини давом эттирмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *