Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Александр Хомяков: “Кубокни ўйлаб, Суперлигани унутиб бўлмайди”

0

Самарқандда “Динамо” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги баҳс шиддатли ва ҳис-туйғулaрга бой кечди. Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган учрашувда самарқандликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг “Бухоро” бош мураббийи Александр Хомяков ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ўйин ҳақиқатан ҳам ҳаяжонли бўлди. Назаримда, “Динамо”га бугун очко жуда зарур эди — бу уларнинг майдондаги ҳаракатларида ҳам яққол кўринди. Биз ёмон бошламадик, лекин иккинчи бўлимда ўйинни йўқотиб қўйдик. Рақиб агрессив тарзда ҳаракат қилди ва бизга жиддий босим ўтказди. Қайсидир паллада улгурмадик, қайсидир паллада эса ўзимизни йўқотдик. Улар жарима зарбасини гўзал услубда амалга оширишди. Барибир, рақибни ғалаба билан табриклайман”, — деди мураббий.

Хомяковнинг сўзларига кўра, жамоа ҳозир муҳим босқичда турибди — олдиндаги Кубок финали ҳамда чемпионатнинг ҳал қилувчи турлари жуда катта аҳамиятга эга:
“Ҳозир ҳар бир баҳс биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Албатта, Кубокни ўйлаяпмиз, лекин Суперлигадаги курашни ҳам унутиб бўлмайди. Жадвалнинг паст қисмида жиддий рақобат бор ва ҳеч ким декабрда бўладиган плей-оффда иштирок этишни хоҳламайди. Финал олдидан ‘Сўғдиёна’ билан ўйин бор — ҳозирги асосий диққат шу баҳсда бўлиши керак.”

Мураббий жамоанинг иккинчи бўлимдаги камчиликларига ҳам тўхталиб ўтди:
“Биринчи бўлимда ҳисобда олдинда эдик, лекин ҳужумда ўйинни давом эттира олмадик. Бутун баҳсни ҳимояда ўтказиш осон эмас. Қарши ҳужумлардан фойдаланмоқчи бўлдик, аммо самарасиз чиқди. Айрим ҳолатларда ҳаракатларимиз келишмади. ‘Динамо’ медаллар учун курашяпти ва бу уларнинг иштиёқида яққол сезилди.”

“Бухоро” учун олдиндаги баҳслар муҳим синов бўлади — бир томонда Кубок финали орқали ОЧЛ йўлланмаси имконияти, иккинчи томонда эса Суперлигада қолиш учун кескин кураш турибди. Хомяков ва унинг шогирдлари эса ҳар икки фронтда ҳам максимал натижага интилишмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *