Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Оилавий ажримлар кўпаймоқда: судларда никоҳ бекор қилиш ишлари ошиб бормоқда

0

Олий суд ахборотига кўра, сўнгги тўққиз ой мобайнида юртимиздаги фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 1,1 миллиондан зиёд суд ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар орасида 50 мингдан зиёд турмуш ўртоқ никоҳни бекор қилиш мақсадида судга мурожаат қилган.

Жорий йилнинг дастлабки 9 ойи мобайнида 8,2 триллион сўмдан ортиқ мажбурий тўловларни ундириш бўйича 1 135 823 та суд буйруғи чиқарилган. Бу тўловлар орасида болалар учун алимент, иш ҳақи, коммунал хизматлар қарзлари ва бошқа қарз мажбуриятлари мавжуд.

Бу даврда жами 472 932 та фуқаролик иши кўриб чиқилган бўлиб, шуларнинг:

  • 365 164 тасида талаблар қаноатлантирилган;

  • 56 804 тасида рад жавоби берилган;

  • 45 682 таси эса кўрмасдан қолдирилган;

  • 5 282 та иш бўйича иш юритиш якунланган.

Ажримлар бўйича 52 507 та иш кўриб чиқилган ва таҳлилларга кўра:

  • 27 578 та ишда никоҳ расман бекор қилинган;

  • 18 430 та ҳолатда эса ажрим рад этилган;

  • 4 658 та иш кўрмасдан қолдирилган;

  • 1 841 та иш юритишдан тўхтатилган.

2 375 та тиклаш билан боғлиқ фуқаролик ишларидан 1 053 таси қаноатлантирилган, 911 таси рад этилган.

Апелляция тартибида 9 672 та иш, кассация тартибида 6 357 та, тафтиш тартибида 4 267 та иш кўриб чиқилган. Қуйи судлар чиқарган юзлаб қарорлар юқори инстанциялар томонидан бекор қилинган ёки ўзгартирилган.

Бу ҳолат оилавий муносабатлар мураккаблашиб бораётганини, ижтимоий, иқтисодий омиллар аҳолининг ҳуқуқий фаоллигига таъсир қилаётганини кўрсатади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *