Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Роналду 949-голи билан янги тарих ёзди, “Ан-Наср”нинг серияси давом этмоқда

0

Саудия Арабистони чемпионатида “Ан-Наср”нинг ғалабали юриши тўхтамаяпти. Бешинчи турда риёдликлар “Ал-Фатех”ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Европа юлдузлари ёрқин ўйин намойиш этди: Жоау Феликс хет-трик қайд этди, Криштиану Роналду ва Кингсли Коман эса биттадан гол урди.

Мухлислар эътиборини, шубҳасиз, Роналдунинг тарихий голи тортди — бу унинг профессионал фаолиятидаги 949-гол бўлиб, янги рекорд сифатида тарихга кирди. Португалиялик афсона расмий баҳсларда дунёнинг энг кўп гол урган футболчиси бўлиб қолмоқда.

Муттахассислар ҳисоб-китобига кўра, Роналду ҳозирги темпни сақлаб қолса, келаси йил октябрига бориб 1000 голлик маррага етиши мумкин. Унинг ёши 40 бўлишига қарамасдан, жисмоний тайёргарлиги ва гол уриш инстинкти ҳануз юқори даражада.

“Ан-Наср” бу ғалаба билан турнир жадвалида пешқадамлигини мустаҳкамлади. Жамоа 5 турда 15 очко жамғарган, тўплар нисбати эса ҳайратланарли — 19:2.

Жорже Жезуш бошчилигидаги жамоа сўнгги икки ой ичида барча мусобақаларда 8 та кетма-кет ғалаба қайд этди. Бу вақт ичида улар рақиблар дарвозасига 30 та тўп киритди, атиги иккита гол ўтказиб юборди.

Португалиялик мураббий Роналду ҳақида шундай деди: “У ҳали ҳам ёшлардек ҳаракат қилади. Унинг ҳар бир голи нафақат жамоани, балки бутун стадионни илҳомлантиради”.

Кўринадики, “Ан-Наср” нафақат Саудияда, балки Осиё футболида ҳам етакчи кучга айланмоқда. Мухлислар эса энди Роналдунинг 1000 голлик рекорди қайси баҳсда қайд этилишини кутмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *