Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Манас пойтахт бўладими? Ташиевдан кутилмаган баёнот

0

Қирғизистонда Жалолобод шаҳрининг номи Манас деб ўзгартирилгандан кейин, бу ҳудуд атрофида қизғин муҳокамалар бошланди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев бу ҳақда фикр билдириб, 24.kg нашрига кўра, Манаснинг келажакда пойтахтга айланиши эҳтимолини истисно этмади.

Ташиевнинг сўзларига кўра, 2026 йилда Манас Бишкек ва Ўшдан кейин республика аҳамиятидаги учинчи шаҳар мақомини олади. Унинг таъкидлашича, Жалолободни Манас деб қайта номлаш стратегик жиҳатдан тўғри қарор бўлган, чунки ҳудуд “республиканинг истиқболли ривожланиш нуқталаридан бирига айланган”.

«Баъзилар айтишича, Манас пойтахт бўлиши мумкин. Агар биз шунга лойиқ бўлсак, нега йўқ? Аммо бу осон иш эмас, шаҳарни тайёрлаш, аҳолини тайёрлаш ва руҳий жиҳатдан ҳам янгиланиш керак. Пойтахт бўлиш катта масъулият, бу учун замонавий инфратузилма ва катта сармоя зарур», — деди у.

Шу билан бирга, Ташиев шаҳарда кенг кўламли қурилиш ва инфратузилма ислоҳотлари амалга оширилаётганини маълум қилди. «Манас Қирғизистоннинг энг замонавий ва ривожланган шаҳарларидан бири бўлиши керак», — дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун, 17 сентябр куни президент Садир Жапаров Жалолобод шаҳрини Манас деб қайта номлаш тўғрисидаги қонунни имзолаган. Қонун Жогорку Кенеш томонидан 10 сентябрда қабул қилинган. Расмий изоҳда айтилишича, мақсад — миллий мафкурани мустаҳкамлаш ва халқ қаҳрамони Манас номи билан шаҳарни шарафлашдир.

Жалолобод вилояти Ўзбекистоннинг учта вилояти билан чегарадош бўлиб, майдони 64,6 квадрат километрни ташкил этади. Шаҳарда 186 мингдан зиёд аҳоли яшайди, улар орасида ўзбеклар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Бу янгилик қирғиз жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди — айримлар буни миллий ғурур рамзи сифатида қабул қилмоқда, бошқалар эса пойтахтни кўчириш ғоясига эҳтиёткорона ёндашмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *