Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Нефтчи”га мағлубиятдан сўнг Қосимов жамоа муаммолари ҳақида гапирди

0

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган “Нефтчи” – ОКМК (1:0) баҳси якунланганидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

Қосимовнинг сўзларига кўра, жамоа бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган бўлса-да, биринчи таймдаги оддий хатолар натижани ҳал қилган.

«Бугун стадионда чиройли муҳит яратилди, мухлислар ҳам фаол бўлишди. Майдон сифати ҳам, шароит ҳам ажойиб эди. Йигитлар ҳаракат қилди, лекин биринчи бўлимдаги хатомиз бизга қимматга тушди. Шунга қарамасдан, бугун жамоам ўйинидан мамнунман — стадионга келганлар ҳақиқий футбол кўришди. Ҳаёт давом этади, энди кейинги баҳсга тайёрланамиз. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман», — деди у.

Мураббий стадиондаги мухлислар сони ҳақида ҳам тўхталиб, атмосферани юқори баҳолади:
«Айтганимдек, муҳит зўр бўлди. Футбол мухлислар учун ўйналади. Улар бундай руҳ билан майдонга янги куч бағишлашди», — дея қўшимча қилди Қосимов.

Дарвозабонлар масаласи ҳақида сўралган саволга жавоб бериб, у бу йўналишдаги муаммо ҳали ҳам сақланаётганини тан олди:
«Йўқ, бу муаммо ҳали ечимини топгани йўқ. Йил давомида тўрт нафар дарвозабонни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Баъзи хатолар натижасида камида 10–12 очко йўқотдик. Агар шулар бўлмаганида, бугун биз ҳам пешқадамлар қаторида бўлардик».

Кейинги баҳс ҳақида гапирар экан, мураббий рақибнинг ким бўлиши эмас, ўз ўйини муҳимлигини таъкидлади:
«Қандай темпда “Нефтчи”га қарши майдонга чиққан бўлсак, “Насаф”га қарши ҳам шундай тайёргарлик кўрамиз. Биз учун асосий мақсад — ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш», — деди у.

Журналистлар унинг Фабио Каннаваро ҳақидаги фикри билан ҳам қизиқишди. Қосимов бу масалада тинч ва эҳтиёткорона муносабат билдирди:
«Рус матбуотини кузатмаганман. Терма жамоа раҳбарияти Каннаварога ишонди — демак, қарор қабул қилинган. Унга баҳо бериш учун ҳали вақт бор. Жаҳон чемпионати якунлангач, натижа бўйича хулоса чиқариш тўғрироқ бўлади. Четдан гапириш осон, аммо бош мураббий ўрнида қарор қабул қилиш жуда масъулиятли иш».

Миржалол Қосимовнинг сўзларидан кўриниб турибдики, у жамоасининг бу мавсумдаги ёқимсиз натижаларини тан олса-да, руҳан синиб қолмаган. Тажрибали мураббийнинг фикрича, асосий мақсад — қолган баҳсларда кучли ўйин кўрсатиш ва мавсумни яхши кайфиятда якунлаш.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *