Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Қизилқум” бош мураббийи: “Қизил карточка ва пенальти ўйин тақдирини ҳал қилди”

0

“Пахтакор”га қарши кечган 25-тур баҳси (3:0) якунланганидан сўнг “Қизилқум” бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди, деб хабар берди Upl.

Мураббийнинг таъкидлашича, жамоа ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган, аммо учрашув тақдири эрта ҳал бўлган вазиятлар билан боғлиқ бўлиб қолган.

«Бугунги баҳсга пухта тайёргарлик кўргандик. Биринчи пенальти ва қизил карточка ўйинга катта таъсир кўрсатди, деб ўйлайман. Шунга қарамасдан, йигитлар ҳаракат қилди, бундай руҳ учун уларга раҳмат айтаман. Энди бу ўйинни таҳлил қилиб, “Динамо”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз», — деди Акмал Рустамов.

Журналистлар мураббийдан сўнгги турлардаги натижалар ҳақида ҳам сўрашди. “Қизилқум” кетма-кет бир нечта мағлубиятлардан сўнг очко йўқотгани ҳақидаги фикрларга жавобан Рустамов шундай деди:

«Бу фикрга қўшилмайман. Бизда тўлиқ иккита таркиб йўқ, айрим асосий футболчилар жароҳат олган. Масалан, Ваҳобов бугунгина майдонга қайтди. Биз барибир юқори ўринлар учун максимал кураш олиб борамиз. Кейинги мавсумда эса ёшларга кўпроқ имконият бермоқчимиз».

Мураббий Ислом Кенжабоев ҳақида ҳам фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, футболчи жароҳатидан кейин тўлиқ тикланмаган:

«Кенжабоев ўтган мавсум “Насаф”да ўйнаганида жароҳат олган ва жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Ҳозир ҳам оғриқ ҳис қилмоқда. Агар соғлиги ёмонлашмаса, кейинги ўйинларда у майдонга қайтади. У жамоамиз учун жуда муҳим ўйинчи».

Пенальтилар масаласига тўхталар экан, Рустамов иккинчи зарба ҳақида шубҳасини билдирди:

«Белгиланган пенальтиларни қайта кўриб чиқиш керак, чунки иккинчи пенальти бор-ёқлигига шубҳам бор. Ҳали вазиятни видеотакрорда кўрмадим. Лекин биласиз, пенальти — лотерея».

Анжуман якунида мураббий чемпионатнинг қолган қисми ҳақида ҳам фикр билдирди:

«Ҳозир кўп жамоалар мақсадсиз қолиб, мотивацияни йўқотмоқда. Лекин бизда бу ҳолат йўқ. Йигитларда руҳий тайёргарлик яхши. Агар жароҳатдаги ўйинчиларимиз тезроқ сафга қайтса, чемпионат якунида юқори поғоналар учун курашишда давом этамиз», — деди Акмал Рустамов.

“Қизилқум” мураббийининг сўзларидан кўриниб турибдики, жамоада натижалардан қатъи назар, ишонч ва жамоавий руҳ сақланиб қолган. Улар кейинги баҳсларда ҳам юқори ўйин кайфияти билан майдонга чиқишни режалаштирмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *