Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Кейинги рақибимиз Ирландия U-17 Панама U-17ни йирик ҳисобда мағлуб этди

0

Қатарда старт олган 17 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида J гуруҳининг илк баҳси ўз ниҳоясига етди. Беллашувда Ирландия ўсмирлар терма жамоаси Панамага қарши майдонга тушди ва кучли ўйин ҳамда самарали ҳужумлар ҳисобига йирик ғалабани қўлга киритди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ирландлар ташаббусни қўлга олди. 17-дақиқада Умеҳ ҳисобни очди ва жамоасига устунлик келтирди. Шундан сўнг Панама ҳимояси босимга дош беролмай, 35-дақиқада Бровннинг аниқ зарбасидан кейин ҳисоб 2:0га етди.

Иккинчи бўлимда ҳам Ирландиянинг устунлиги яққол сезилди. 58-дақиқада Нунан, ортидан эса 61-дақиқада Ковалевскис ўз номларини гол урганлар сафига ёздирди. Панама жамоаси баҳс якунига яқин Ричардис орқали битта гол уришга муваффақ бўлди, аммо бу натижага таъсир қилмади. Беллашув 4:1 ҳисобида Ирландия фойдасига якунланди.

J гуруҳи

Панама U-17 — Ирландия 1:4

Голлар: Умеҳ (17), Бровн (35), Нунан (58), Ковалевскис (61) — Ричардис (89).

Мазкур ғалаба натижасида ирландлар гуруҳда пешқадамликни қўлга киритди ва кейинги босқич учун жиддий даъвогар сифатида намоён бўлди.

Маълумот учун, Панама ўсмирлари 8 ноябр куни Парагвайга қарши ўйнайди. Шу куни Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам Ирландияга қарши майдонга тушиб, ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *