Астон Вилла сардори билан шартномани узайтирди
0
Астон Вилланинг матбуот хизмати мухлисларни хушхабар билан қувонтирди: жамоа сардори ва марказий ярим ҳимоячиси Жон МакГинн клуб билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Ушбу маълумот Бирмингем клуби расмий сайтида чоп этилган.
31 ёшли футболчи Астон Вилла сафида аллақачон етти йилдан бери фаолият олиб бормоқда ва янги шартномага кўра, 2028 йилнинг ёзига қадар жамоада қолади. Жорий мавсум Шотландиялик ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 14 ўйинда майдонга тушиб, учта гол уришга ва битта голли узатма амалга оширишга эришди.
Астон Вилла Англия чемпионати 10-туридан сўнг, 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
