Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Исломбек Исмоилов: Ўйиндаги ҳаяжонни енгиб, муҳим ғалабага эришдик

0

Қатарда бўлиб ўтаётган 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўз дебютини Парагвайга қарши ўйин билан бошлади. Йигитларимиз рақибга қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақани ғалаба билан бошлади. Учрашувдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Албатта, бу жуда оғир ва масъулиятли ўйин бўлди. Биринчи баҳс ҳар доим катта ҳаяжон билан кечади, айниқса, ёш футболчилар учун бу табиий ҳолат. Биз тайёргарлик жараёнида бу жиҳатга катта эътибор қаратган эдик, бироқ шунга қарамасдан, футболчиларда ҳиссиёт устунлик қилиб турганини кўрдик. Шу билан бирга, улар вазиятни назоратда ушлаб, мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Буни мен жамоавий интизом ва ирода намунаси деб баҳолайман,” — деди Исмоилов.

Мураббий таъкидлашича, рақиб жисмоний жиҳатдан кучли бўлгани учун тактик режа жадал ҳаракат ва тезкорликка қаратилган. “Парагвай футболчилари жисмоний жиҳатдан етук ва фаол жамоа экан. Биз уларнинг устун томонларини таҳлил қилган ҳолда, ўйинни тезлаштириш ва қарши ҳужумларда фаол бўлишни мақсад қилдик. Биринчи бўлимда айнан шу режамиз иш берди. Ҳисобда олдинда кетар эканмиз, ҳимояда ҳам ўзини йўқотмаган футболчиларимдан миннатдорман. Бу ўйин олдидан тайёрлаб чиқилган режа самараси эди,” — деди у.

Бош мураббий мусобақанинг эмоцияларга тўла кечаётганини ҳам таъкидлади: “Жаҳон чемпионатида ҳар бир беллашув жангга тенг. 8–9 та ўйинни кузатдингиз — ҳамма жойда ҳиссиёт, босим, карточкалар. Шунинг учун футболчилар билан тинчликни сақлаш, хато қилмаслик ҳақида кўп гаплашдик. Бу муҳим. Энг асосийси, жамоа ғалаба қозонишни билади. Бугунги натижа — барчамиз учун катта мотивация.”

Исломбек Исмоилов ўз сўзининг якунида жамоа аъзолари ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирди ҳамда олдиндаги ўйинларда ҳам шундай руҳ билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *