Ҳоланд Чемпионлар Лигаси тўпурарлари пешқадамига айланди
Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар Лигаси тўпурарлари пойгасида Килиан Мбаппе ва Ҳарри Кейнга етиб олди. "Манчестер Сити"нинг 25 ёшли ҳужумчиси собиқ жамоаси Дортмунднинг "Боруссия"си дарвозасини 29-дақиқада ишғол этиб, ўйин ҳисобини 2:0 кўринишига олиб келди.
Норвегиялик футболчининг ҳозирги мавсумдаги ҳисобида тўрт учрашувда киритилган бешта гол бор. У тўпурарлик рўйхатининг биринчи поғонасини "Реал Мадрид"дан Килиан Мбаппе ва "Бавария"дан Ҳарри Кейн билан бўлишмоқда.
