Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Флик: "Барселона" тактикаси ўзгармайди

0

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўзининг тактик ёндашуви ҳақида фикр билдирди. Сўнгги ўйинларда бу тизим кутилган натижани бера олмаяпти.

Чоршанба куни “кўк-анорранглилар” Чемпионлар лигаси доирасида “Брюгге”га қарши ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Каталонияликлар кетма-кет 9 ўйинда гол ўтказиб юбормоқда – бу ҳолат сўнгги 12 йилда кузатилмаган эди.

“Биз паст ҳимоявий блокка ўтишимиз мумкин, лекин ўз фалсафамиз доирасида кучайишимиз ҳам зарур. Муаммо интенсивликда: агар бу етишмаса, Чемпионлар лигасида натижа кутуш қийин бўлади.

Мен тактик ёндашувни тубдан ўзгартрадиган мураббийлардан эмасман. Биз ўз ДНК-мизга мос равишда ўйнашни хоҳлаймиз.

Паст ҳимоявий блок билан ҳимояланиш ва қарши ҳужумда битта гол уриб 1:0 ҳисобида ғалаба қозониш бизнинг услубимиз эмас. 3:3 энг яхши натижа эмас, лекин ижобий томони шундаки, биз ҳар бир ўтказилган ғолдан сўнг ҳисобни тенглаштира олдик”, – деди Флик матбуот анжуманида.

“Барселона” Чемпионлар лигаси умумий босқичида тўрт турдан сўнг 7 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *