Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Де Йонг: Европанинг энг яхши жамоаси эмасмиз

0

“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Чемпионлар Лигаси доирасида “Брюгге” билан 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди. “Биз ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди.

Яхшироқ ўйнашимиз зарур эди. Кўп нарсаларни тузатишимиз кераклигини тушунамиз ва бу устида ишлаяпмиз, аммо бугун буни кўрсата олмадик.

Ҳимоядаги назорат ва жойлашув масалалари сабабли қарши ҳужумларда заифлигимиз сезилди. Ўтган мавсумни унутиш керак.

Ўшанда ҳам Европанинг энг яхши жамоаси бўлмаганмиз. Чемпионлар Лигасини юта олмаганмиз ва кўп гол ўтказганмиз.

Ҳаммаси фақат ўтказилган голларда эмас, лекин учта гол ўтказсанг, ғалаба қозониш қийин…” – деди де Йонг Мовистарга берган интервьюсида. “Барселона” навбатдаги учрашувини 9-ноябрь куни Ла Лигада “Сельта”га қарши ўтказади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *