Манчестер Сити Чемпионлар Лигасида мағлубиятсиз сериясини давом эттирди
Чоршанба куни "Манчестер Сити" Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Англия клуби сафида Фил Фоден дубль қайд этиб, шунингдек, Эрлинг Холанд ва Райан Шерки гол уришди.
Меҳмонлар сафида эса Валдемар Антон ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, "шаҳарликлар" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ва умумий босқич доирасида ўз майдонида кетма-кет 23 ўйинда мағлуб бўлишмади.
Кейинги турда "Манчестер Сити" яна ўз майдонида ўйнайди. Бу сафар уларнинг рақиби Леверкузеннинг "Байер" жамоаси бўлади.
Уchrашув 25-ноябр куни бўлиб ўтади. Ҳозирги пайтда Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди ва 10 очкога эга.
