Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

“Барселона” бош мураббийи: “Масала фалсафада эмас, тезликда”

0

“Барселона” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар Лигасининг 4-турида “Брюгге”га қарши ўйиндан сўнг жамоа ўйини ҳақида очиқ фикр билдирди. Белгияда бўлиб ўтган беллашув жуда драматик ўтди — каталонлар бир неча бор ҳисобда олдинга чиқишганига қарамай, учрашув 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Фликнинг сўзларига кўра, ўйин жуда оғир кечган ва жамоа кўплаб курашларда ютқазган:
“Учрашув осон кечмади. Бизда гол уриш учун етарлича имконият бўлди, лекин рақиб жуда зич ҳимояланди, агрессив ва интизомли ҳаракат қилди. Айниқса, майдон марказидаги курашларда ютқаздик. Натижада прессингни тўлиқ бажара олмадик ва рақиб бизга босимни яхши қўллади”, — деди мураббий.

Тажрибали мутахассис ҳимоя чизиғидаги камчиликларга ҳам эътибор қаратди:
“Бундай ўйинларда дарвозани ҳимоя қилиш осон эмас. Ҳимоя фақат орқа чизиқ эмас — яримҳимоячилар ҳам ҳимояда кўпроқ ёрдам бериши керак. Биз бу борада ишлашимиз, таҳлил қилишимиз шарт. Айрим жиҳатларни албатта ўзгартириш лозим, лекин асосий фалсафамизга хиёнат қилмаймиз. Ахир биз — “Барселона”миз.”

Фликнинг таъкидлашича, жамоа услубини ўзгартириш шарт эмас, фақат уни тўлиқ амалга оширишда шиддат етишмаяпти:
“Масала фалсафада эмас, уни қандай бажараётганимизда. Агар тезлик ва интизом бўлмаса, имконият ҳам бўлмайди. Чемпионлар Лигасида рақиблар ҳужумга жуда тез ўтади, “Брюгге” буни ажойиб бажарди. Биз ҳимояда ортиқча бўшлиқ қолдирдик, лекин шу ҳолатда ҳам ўйинни қутқара олдик.”

Мураббий натижадан қониқмаганини яширмади, аммо жамоанинг руҳиятини эътироф этди:
“3:3 – бу яхши натижа эмас, лекин биз сўнгги дақиқаларда курашдик, қайта тикландик ва характер кўрсатдик. Бу йўлда яна ишлашимиз керак. Биз ҳақиқий “Барселона” бўлиш учун ҳали анча меҳнат қилишимиз зарур”, — дея фикрини якунлади Ҳанс-Дитер Флик.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *