Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Нью-Йоркда мусулмон мэр ғалабаси ортидан Исроилда ташвиш кучайди

0

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган сайловлар нафақат Америка, балки Исроил сиёсий доираларида ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Сабаби — 34 ёшли мусулмон-демократ сиёсатчи Зоҳран Мамданий мэр сайловида ғалаба қозонди. Унинг ғалабаси шаҳардаги катта яҳудий жамоаси ва Исроил расмийлари орасида кескин фикрлар уйғотди.

Исроилдаги диаспора масалалари ва антисемитизмга қарши кураш вазири Аммиҳай Шикли бу воқеадан сўнг яҳудийларни “ватанига қайтишга” чақирди. Унинг фикрича, “Нью-Йорк энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди, айниқса унинг яҳудий аҳолиси учун”. Шикли ўз баёнотида Мамданий ғалабасини “эркинлик рамзи бўлган шаҳарнинг фанатизм йўлига кириши” сифатида баҳолади.

“Бир вақтлар озодлик тимсоли бўлган Нью-Йорк ҳозирда фанатиклар ғояларига яқин қарашдаги сиёсатчининг қўлига ўтди. Агар яҳудийлар ўз хавфсизлиги ва эртанги куни ҳақида ўйласа, Исроилга қайтиш вақти келди”, — деб ёзди вазир ўзининг X саҳифасида.

Шиклининг сўзларига кўра, “Нью-Йорк ва Лондон каби шаҳарлар ҳозир жарлик йўлида қадам ташламоқда”. Бу фикрга Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири ва ўнг “Оцма Йехудит” партияси раҳбари Итамар Бен-Гвир ҳам қўшилди. У “Мамданий — ҲАМАС тарафдори, Исроил душмани ва очиқ антисемит”, деб баёнот берди.

Маълумотларга кўра, Нью-Йорк шаҳрида тахминан 1,3 миллион яҳудий яшайди — бу Исроилдан ташқаридаги дунёдаги энг йирик яҳудий диаспора ҳисобланади. Шу боис, Мамданийнинг ғалабаси улар орасида катта ташвиш уйғотган.

Мамданий эса ўз сиёсий дастурида ижтимоий тенглик, иқтисодий адолат ва “бойлар учун солиқларни ошириш” орқали аҳоли манфаатини таъминлаш ғояларини илгари сурган. У ижара ҳақини музлатиш, мактабгача таълимни бепул қилиш, жамоат автобусларини ҳақсиз айланиш имконини бериш ва озиқ-овқат дўконлари тармоғини очишни режалаштирмоқда.

Сайлов натижаларига кўра, у 50,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, иккинчи ўринни эса собиқ губернатор Эндрю Куомо 41,6 фоиз билан эгаллади. Қолган номзодлар сезиларли устунликка эга бўлолмади.

Бу воқеа ортидан АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам муносабат билдирди. У Мамданийни “сўл қанот коммунисти” деб атади ва “унинг ғоялари шаҳарни иқтисодий инқирозга етаклайди”, деб таъкидлади.

Ҳозир Нью-Йоркда сиёсий муҳит кескинлашган. Мамданийнинг ғалабаси бир тарафдан озчиликлар учун катта ғалаба сифатида баҳоланса, иккинчи тарафдан у диний ва сиёсий қарашлар кескин тўқнашган янги даврнинг бошланиши деб кўрилмоқда.

Янги шаҳар бошлиғининг сиёсатдаги илк қадамлари нафақат америкаликлар, балки бутун жаҳон ҳамжамияти томонидан диққат билан кузатилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *