Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025

«Йиртқич: Ўлим сайёраси» илк ҳафтада $80 млн йиғди

0

«Йиртқич: Ўлим сайёраси» фильми илк дам олиш кунларида $80 млн даромад келтирди, деб хабар бермоқда «Variety».

Ундан $40 млн АҚШ бозорига тўғри келди, бу эса таҳлилчиларнинг $25–30 млн атрофидаги прогнозларидан анча юқори бўлди. Фильмнинг бюджети $105 млн бўлиб, глобал миқёсда $80 млн билан бошланиши истиқболли деб баҳоланмоқда.

АҚШда йиғилган $40 млн сумма франшиза учун рекорд бўлди, у 2004 йилда чиқарилган «Чориндаги йиртқич» фильмининг $38 млн кўрсаткичидан ошиб кетди. Фильмга 13+ рейтинг берилиши кенгроқ аудиторияни жалб қилишга имконият яратди.

Шу билан бирга, Imax ва Dolby каби юқори сифатли форматлар АҚШдаги умумий даромаднинг 59 фоизини ташкил этди. «Йиртқич: Ўлим сайёраси»нинг муваффақияти сўнгги ойларда 28 йиллик энг паст даражага тушган кинобозор фаолиятини тиклашга ёрдам бермоқда.

Ҳозирда АҚШдаги умумий даромадлар 2024 йил кўрсаткичларидан тахминан 3 фоизга юқорилаб бормоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *