Ўзбекистон чавандозлари Дубайда олтин ва бронза қўлга киритди
2025-йилнинг 10-ноябрь куни Дубайда (БАА) CSI2* тоифасидаги халқаро конкур мусобақалари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси чавандозлари юқори маҳоратини намойиш этди.
Натижада спортчиларимиз олтин ва бронза медалларига эга бўлишди. 140 см баландликдаги тўсиқлар босқичида Абдураҳмон Абдуллаев "Otto van de Achterhoek" лақабли оти билан қатнашди.
У жарима очколарисиз масофани энг қисқа муддатда босиб ўтиб, мусобақа олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек, терма жамоанинг етакчиларидан бири Бекзод Қурбонов "Matts V.G." лақабли оти билан учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.
У ҳам ўз иштирокида ишончли ҳаракатларни намойиш этиб, минимал хатолар билан якунлади.
