Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Уэйн Руни АПЛнинг энг яхши трансферини эълон қилди

0

“Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” клубларининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Англия Премьер-лигасининг бу мавсумдаги энг яхши трансферини эълон қилди. У швейцариялик ярим ҳимоячи Гранит Жаканинг “Сандерленд”га ўтишини ушбу мавсумнинг энг муваффақиятли трансфери сифатида таъкидлади.

"Жаканинг Премьер-лигага қайтганидан кейин юқори даражада ўйнай олишига шубҳалар бор эди. Айниқса, у яқинда элит дивизионга қайтган жамоага қўшилди.

Аммо ҳозир бемалол уни АПЛнинг бу мавсумдаги энг яхши трансфери деб айта оламан. Гранит ажойиб ўйин кўрсатмоқда", – деди Руни "Goal" нашрига.

33 ёшли швейцариялик футболчи Леверкузеннинг "Байер" клубидан "Сандерленд"га 15 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Ярим ҳимоячи "Қора мушуклар" билан уч йиллик шартнома имзолади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *