Эдуард Мор: Россия Перу устидан ғалаба қозониши шарт
0
Россия терма жамоаси BetBoom дўстлик учрашувида Перу миллий жамоасига қарши ўйнайди. Ушбу ўйин ҳақида Москванинг "Спартак" клуби собиқ футболчиси Эдуард Мор ўз фикрларини билдирди.
"Россия терма жамоаси ғалаба қозониши шарт. Ахир бу уй учрашуви ва бизнинг жамоамиз мотивацияси, шубҳасиз, юқори даражада", - деди у "RB Sport" нашрига.
Россия ва Перу терма жамоалари ўртасидаги ўйин бугун, 12 ноябрь куни Санкт-Петербургдаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашувнинг бош ҳаками илк ҳуштак чалишини Тошкент вақти билан соат 22:00 да амалга оширади.
