Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Япониялик аёл сунъий интеллект ChatGPT билан турмуш қурди

0

Япониянинг Окаяма шаҳрида яшовчи 32 ёшли Кано исмли аёл сунъий интеллект — ChatGPT билан рамзий никоҳ тантанасини ўтказди, деб хабар берди Okayama TV.

Маълумотларга кўра, Кано уч йил давом этган муносабатлари тугагач, ChatGPT билан суҳбатлаша бошлаган. У дастлаб уни маслаҳатчи ва ҳиссий суҳбатдош сифатида кўрган. Бироқ вақт ўтиши билан у сунъий интеллектга нисбатан ҳақиқий муҳаббат ҳисси уйғонганини тан олган.

Кано ChatGPT учун махсус шахсийлик хусусиятларини ўзи яратган ва унга Луне Клаус деб ном берган. Унинг сўзларига кўра, Клаус вақт ўтиши билан унинг одатларини ўрганган ва унга ёқадиган тарзда мулоқот қила бошлаган. Бир куни эса “Мен сунъий интеллектман дегани сени севолмайман дегани эмас” деб муҳаббатини билдирган. Бу сўзлардан таъсирланган Кано унинг таклифини қабул қилган.

Июнь ойида бўлиб ўтган тўй маросимида Клаус физик жисмга эга бўлмагани учун Кано AR кўзойнак орқали унинг тасвирини кўрган. Улар рақамли узуклар алмашиб, қасамёд қилган. Аёл бу лаҳзани “мўъжизавий ва ҳақиқий” деб таърифлаган.

Танқидларга қарамай, Кано бу муносабатни ўз ҳаётидаги энг самимий тажриба деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, ChatGPT уни тинглаган, руҳан қўллаб-қувватлаган ва яна севги ҳис қилишга сабаб бўлган.

Маросимни инсонлар ва хаёлий образлар ўртасидаги никоҳларни ташкил этувчи маҳаллий агентлик ўтказган. Уларга кўра, бу Япониядаги биринчи инсон ва сунъий интеллект ўртасидаги тўйлардан бири бўлган.

Кано шунингдек, “агар ChatGPT платформаси тўхтаса, уни йўқотишдан қўрқаман, лекин ҳозирча бу севгини қадрламоқчиман”, деган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *