Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Ноябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Англия терма жамоаси янги рекорд ўрнатди

0

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичининг сўнгги турида Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Уchrашувда Гарри Кейн дубль қайд этиб, 74 ва 82-дақиқаларда гол урди.

"Уч шерлар" илк бор ўз тарихида кетма-кет 11 та расмий ўйинда ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда Opta. Англия жамоаси охирги марта ўтган йилнинг октябрь ойида, Миллатлар лигаси доирасида Грецияга ўз уйида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ушбу ўйинда ўртоқлик учрашувлари ҳисобга олинмаган. 2025-йил бошидан буён Англия терма жамоасини Томас Тухел бошқариб келмоқда.

Германиялик мураббий қўл остида жамоа ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида ажойиб натижалар қайд этди: барча 8 учрашувда ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *