Бавария ёш истеъдодга янги шартнома тайёрламоқда
Бавария клуби 17 ёшли Леннарт Карл билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Жорий мавсумда бош мураббий Венсан Компани ёш юлдузни майдонга тез-тез туширмоқда.
Бу ўйинчи ҳисобида аллақачон иккита гол ва битта голли узатма мавжуд. Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, Мюнхен клуби Карл билан янги шартнома борасида музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Умидли ҳужумкор ярим ҳимоячи аллақачон бошқа йирик клубларнинг эътиборини тортган ва Бавария уни бошқа жамоага йўқотмаслик учун қулай шартлар таклиф қилишга тайёр. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Леннарт Карлнинг трансфер қиймати 22 миллион еврога баҳоланган.
Футболчи 2026 йил февраль ойида 18 ёшга тўлади.
