Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Бир қўшиғи билан абадий бойлик орттирган юлдузлар рўйхати маълум бўлди

0

Бир уринишда катта шон-шуҳратга эришган, бироқ шундан кейин катта саҳнада кўринмай қолган қўшиқчилар ҳақида тўхталамиз. Лекин уларнинг тақдири учун хавотирга ҳожат йўқ — атиги битта қўшиғи уларга умрининг охиригача етадиган даромад олиб келди. Баъзан битта хит бутун карьерага муҳр бўлиб қолади.

PSY — Gangan Style

2012 йил 2 ноябрь куни жанубий кореялик хонанда PSY (Пак Че Сан)нинг ҳаёти мутлақо ўзгариб кетди: Gangan Style қўшиғига ишланган клип YouTube тарихидаги энг кўп кўрилган видео мақомига эришди. Хит ҳар ҳафта янги рекордларни синдирди ва 2014 йилга келиб 2 миллиарддан ортиқ томошабин тўплади. Google мутахассислари ҳатто ҳисоблагич кодини янгилашга мажбур бўлишди.

PSY Гиннес рекордлар китобига ҳам киритилди — жумладан, “Интернетда биринчи 24 соат ичида энг кўп кўрилган видео” номинацияси бўйича. Шу билан бирга, қизиғи шундаки, Gangan Style Пак Че Саннинг ягона улкан муваффақияти бўлиб қолди. Ундан сўнг чиқарилган 7 та композиция омма эътиборини аввалгидек ўзига торта олмади ва катта даромад ҳам келтирмади.

Las Ketchup — The Ketchup Song

2002 йилда испан опа-сингиллардан иборат Las Ketchup квартети бутун дунёга бир зумда танилди. Уларнинг Asereje хити ва кейинчалик инглизча версияси — The Ketchup Song миллионлаб одамларнинг қулоғида ҳали ҳам янграйди. Қизиқарли мотив, рақс ҳаракатлари ва ўша йилларнинг жозибаси бу қўшиқни ҳақиқий феноменга айлантирган.

Гуруҳ шу тўлқинда Hijas del Tomate альбомини чиқарди, аммо вақт ўтиши билан шон-шараф пасая бошлади. 2006 йилда иккинчи диск нашр этилди, бироздан кейин эса гуруҳ тарқалгани маълум бўлди. Вокалчилар ҳозир нима билан шуғулланаётгани номаълум, лекин уларнинг бир хит орқали молиявий ҳолати яхшиланиб, тинч ҳаёт кечираётганига амин бўлиш мумкин.

Селин Дион — My Heart Will Go On

1980 йилларнинг бошида карьерасини бошлаган Селин Дионни дунёга танитган қўшиқ — “Титаник” фильмининг асосий саундтреки My Heart Will Go On. 1997 йилда айнан шу асар хонандани Голливуднинг энг бой юлдузлар қаторидан жой олдирди. Қўшиқ деярли барча машҳурлар томонидан қайта ижро этилган бўлса-да, Дион ижросидаги версия ҳалигача энг юқори баҳоланади.

Бугунги кунда Селиннинг 20 дан ортиқ альбоми, юзлаб мукофотлари ва миллионлаб мухлислари бор. У ҳануз гастролларда, суратга олишларда ва янги лойиҳаларда фаол. 2018 йилда эса “Дедпул-2” учун Ashes саундтрекини ҳам ижро этди.

Los del Rio — Macarena

1993 йилда Испаниянинг Los del Rio гуруҳи Macarena қўшиғи ва махсус рақс ҳаракатлари билан бутун жаҳонни “қизил чироқдек” ёритиб юборди. 1996 йилда қўшиқ АҚШда ҳам хитга айланиб, гуруҳнинг пластинкаси 4 миллиондан зиёд нусхада сотилди.

Бироқ “макарена” узоққа чўзилмади — Los del Rio йигитлари шундан кейин катта миқёсдаги муваффақиятга эришолмади. Macarena Christmas ёки Baila Baila каби қўшиқлар ҳам аввалги омадни қайта такрорламади.

Kaoma — Lambada

1989 йилда француз Kaoma гуруҳи ўзининг илк қўшиғи — Lambada билан бирданига катта бойликка ва мислсиз машҳурликка эга бўлди. Бу хит 80-йиллар охиридаги энг машҳур мусиқий асарлардан бири бўлди. Ўша пайтда интернет, YouTube ёки iTunes бўлмаганини инобатга олсак, гуруҳнинг бу даражадаги муваффақиятга фақат гастроллар ва жонли концертлар ҳисобидан эришгани ҳақиқий сенсация.

Бир қўшиғи билан тарихга кирган Kaoma аъзолари кейинчалик бундай улкан даражадаги хит чиқара олмаган бўлса-да, Lambada улар учун умрбод молиявий барқарорлик ва номи абадий қоладиган мерос яратди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *