Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қамчиқ довонида қор кўчиши хавфи ортди, ҳайдовчиларга огоҳлик...

0

Қамчиқ довонида об-ҳаво кескин ўзгариб, айни пайтда юқори нуқталарда майда ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик давом этмоқда. Ҳар йил қиш фаслида эътибор марказига айланадиган мазкур ҳудудда бугун ҳам хавфсиз ҳаракатни таъминлаш мақсадида махсус чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари довон бўйлаб доимий мониторингни ташкил этган. Улар йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга амалий кўмак бермоқда, автомобиль воситаларини хавфсиз жойларга йўналтирмоқда ва эҳтимолий фавқулодда ҳолатларни олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча довон орқали икки томонлама ҳаракат тўлиқ таъминланган, аммо айрим қисмларда йўл сирпанчиқ бўлгани сабабли тезликни чеклаш тавсия этилмоқда.

Кескин об-ҳаво фонида ФВВ ҳайдовчиларга алоҳида мурожаат билан чиқди. Баёнотда автомашинани эҳтиёткорлик билан бошқариш, техинспекциядан ўтган, қишки шиналар ўрнатилган транспортда ҳаракатланиш, маневрлар чоғида масофани узоқ сақлаш ва тўсқинликлар юзага келганда шошилмасдан қарор қабул қилиш сингари қоидаларга қатъий риоя этиш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларнинг айтишича, довон янги ёғингарчиликлар сабаб янада мураккаб шароитни юзага келтириши мумкин. Шу боис, Қамчиқ орқали йўлга чиқишдан аввал об-ҳаво ахборотларини кузатиб бориш ва зарур бўлса, сафарни вақтинча кечиктириш тавсия қилинади.

Қамчиқ—фақат йўл эмас, балки юртимизнинг шимол ва шарқини боғловчи асосий стратегик артерия. Шунинг учун ҳар бир ҳайдовчи хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши ҳам ўзининг, ҳам бошқаларнинг ҳаётини асрайди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *