Манчестер Сити Гейи учун асосий даъвогар
Кристал Пэлас марказий ҳимоячиси Марк Гейи фаолиятини Манчестер Сити сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манбага кўра, айни пайтда Манчестер Сити Гейини қўлга киритиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Футболчининг Кристал Пэлас билан шартномаси келаси йил ёзида якунланади.
Манчестер клуби уни Жон Стоунснинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда. Ливерпул ҳам Гейини қўлга киритиш учун курашни давом эттирмоқда, аммо Манчестер Сити ушбу трансферни амалга оширишга жиддий киришган.
Кристал Пэлас ҳимоячини бепул қўйиб юбормоқчи эмас, шунинг учун Манчестер Сити январ ойидаёқ 40 миллион евро эвазига уни сотиб олишга тайёр. Жорий мавсумда 25 ёшли Гейи барча мусобақаларда 22 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
