«Атлетико» Галлахер учун 46–52 млн евро сўрамоқчи
Манбага кўра, испанияликлар Галлахерни ижарага беришни истамаяпти, бироқ уни тўлиқ трансфер орқали сотишга тайёр. «Матрасчилар» футболчидан тахминан 46–52 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
Галлахер хизматларига «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Астон Вилла», «Ньюкасл», «Челси», «Милан» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда 25 ёшли Галлахер барча мусобақаларни ҳисобга олганда 25 та ўйинда майдонга тушди, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
