«Бавария» ҳимоячиси Та финалда «Арсенал»га қарши ўйнашни истайди
Мюнхенликлар 15 очко жамғарган, ягона мағлубиятни эса лондонлик «Арсенал»га қарши ўйинда (1:3) қабул қилиб олган. — Сиз аввал «ПСЖ», «Челси», «Арсенал» билан ўйнадингиз ва анча яхши кўриндингиз.
Бу ўзингизга ишончни оширишга ёрдам берадими? — Албатта.
Энг кучлиларга қарши ўйнаганингда, қайси даражада эканингни тушуниб оласан. Бу жамоамизга ишонч беради.
«Арсенал»га қарши ўйинда ҳам, мағлуб бўлганимизга қарамай, рақибдан анча ёмон ўйнагандек ҳис қилмадик. Ўйиндан кейин: «Хўп, кейинги сафар.
Келинг, улар билан яна ўйнаймиз», деб ўйладик. — Балки финалда?
— Айнан шундай. Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» билан тўқнаш келиш жуда зўр бўларди, — дея Та сўзларини Bayern & Germany келтиради.
Еттинчи турда «Бавария» белгиялик «Юнион Сент-Жиллуаз»га қарши майдонга тушади.
