Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

АҚШ Нигерияда террорчиларга қарши зарба берди

0

АҚШ Нигерия ҳукумати илтимосига кўра мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган Сокото штатида “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи жангариларига қарши ҳаво зарбаси берди. Операция АҚШ ҳарбийлари ва Нигерия хавфсизлик кучлари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

АҚШ ҳарбийлари маълумотига кўра, зарба аниқ разведка маълумотлари асосида берилган ва натижада бир нечта террорчи йўқ қилинган. Пентагон операция давомида тинч аҳолига зарар етказмаслик асосий устувор вазифа бўлганини таъкидлади.

Нигерия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳарбий амалиётни икки давлат ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг бир қисми сифатида баҳолади. Расмийларга кўра, разведка маълумотлари алмашинуви террорчилик гуруҳларига қарши самарали чоралар кўришга ёрдам бермоқда.

Нигерия ҳукумати мамлакатда зўравонликлар турли диний гуруҳларга таъсир қилаётганини билдирар экан, барча фуқароларнинг хавфсизлиги ва диний эркинлигини таъминлаш устувор вазифа эканини қайд этди. АҚШ эса терроризмга қарши курашда Нигерияни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *