2026 йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламент ва халққа мурожаатида, келаси йилни маҳалла ривожи ва жамият юксалиши йили деб эълон қилди. Янги йил учун белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида махсус давлат режаси қабул қилинади.
Унда 9 мингдан ортиқ маҳаллаларни ривожлантириш чоралари кўзда тутилган бўлиб, уларни тотувлик, адолат ва тарбия масканларига айлантириш режалаштирилган. "Мамлакат фаровонлиги, аввало, маҳалладан бошланади.
Айнан маҳалладаги йўллар, ичимлик суви, электр таъминоти ва транспорт ҳолати, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар ва оилавий поликлиникалардаги шароитлар орқали одамлар бизнинг ислоҳотларимизни баҳолашади", — деди давлат раҳбари. Президент маҳалла ҳамда унинг инфратузилмасини ривожлантиришни устувор вазифа сифатида қайд этди.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун комплекс дастур қабул қилинади. Бунда Самарқанд вилоятининг Ургут туманининг тажрибасига асосланилади.
