Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28
29
30
31

Электромобилларни қувватлаш энди давлат ҳисобидан

0

Ўзбекистонда экологик автомобилларни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилади. Президент Шавкат Мирзиёев 26-декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилишини маълум қилди.

Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил этиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади ва ерларни аукциондан икки карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилади. Шунингдек, қувватлаш станцияларида 1 киловатт-соат электр энергияси нархининг 300 сўмдан ошган қисми давлат ҳисобидан қопланади.

Дастур доирасида электромобилларда такси хизмати кўрсатадиган фуқароларга ҳам бир қатор имтиёзлар тақдим этилади. Шу билан бирга, 2025-йил октябрь ойида иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 15 фоизга ошгани қайд этилди.

Президент шунингдек, Андижон билан Қўнғирот, Тошкент билан Термиз, Самарқанд билан Шаҳрисабз ва Олот билан Сариосиё ўртасидаги 4 минг километр узунликдаги магистрал йўллар халқаро талаблар асосида халқаро стандартларга мос автомобил йўлларга айлантирилишини маълум қилди. Бу йўллар транспорт тизимини ривожлантириш ва электромобилларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *