Маҳаллаларни ривожлантириш учун 8,5 триллион сўм ажратилади
2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда маҳаллаларни ривожлантириш учун 8,5 триллион сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг парламент ва халқ олдидаги мурожаатида сўз борди.
Ажратилаётган маблағлар жойларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни комплекс ёндашув орқали ҳал қилишга қаратилган. Ҳар бир вилоятда 2-3 тадан туман танлаб олиниб, барча асосий масалалар бир вақтнинг ўзида ечим топади.
Шу билан бирга, тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, депутатларнинг ўз ҳудудларидаги муаммоларни ҳал қилиш учун 500 миллиард сўм ажратилади.
Ҳар бир депутат ташаббуси билан “яшил” ҳудудлар ва боғлар яратиш учун қўшимча 330 миллион сўмдан маблағ ажратилиши белгиланган. Ушбу модель 2030 йилгача ижтимоий жиҳатдан мураккаб ҳудудлардаги маҳаллаларни тубдан ўзгартириш ва уларни Янгли Ўзбекистон концепцияси доирасида шакллантиришга хизмат қилади.
