Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

2026-йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” бўлади

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26-декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган мурожаатномасида 2026-йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилди. Бу қарор маҳаллалар фаолиятини кучайтириш, фуқароларни жамият ҳаётида фаол иштирок этишга рағбатлантириш ва мамлакатда тинчлик ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Президент таъкидлаганидек, маҳалла тизими жамиятимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. “Маҳалла тинч ва аҳил бўлса, жамиятимиз тинч ва ҳамжиҳат бўлади. Маҳалла ривожланса, бутун мамлакатимиз юксалади”, – деди давлат раҳбари. Шу сабабли маҳалла институтлари ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат ва адолатни тарғиб қилишда асосий рол ўйнайди.

Янги йил учун алоҳида давлат дастури қабул қилинади. Ушбу дастур доирасида Ўзбекистондаги 9 мингдан зиёд маҳалла фаолияти ривожлантирилади, уларни меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва тарбия масканларига айлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.

Президент шунингдек, барча давлат органлари, маҳалла раислари, нуронийлар, ёшлар, тадбиркорлар ва фуқароларни биргаликда белгиланган мақсадларга эришишга чақирди. Йил давомида амалга ошириладиган тадбирлар ва лойиҳалар расмий ахборот сайтларида мунтазам ёритиб борилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *