Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

ФИФА Ўзбекистон футболининг 2025 йилги энг ёрқин лаҳзасини сўради

0

2025 йил якунига яқинлашар экан, жаҳон футболидаги асосий тузилмалардан бири — FIFA ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонга алоҳида эътибор қаратди. Халқаро ташкилот мухлислар ва футболи жамоатчилигига мурожаат қилиб, қуйидаги саволни ўртага ташлади:

“Ўзбекистон! 2025 йил якунланар экан, ўтган йил давомида футболингиздаги энг ёрқин, эсда қоларли воқеа қайси бўлди?”

Ушбу савол жамиятда катта қизиқиш уйғотди. Чунки ортда қолаётган йил ўзбек футболи учун ҳақиқатан ҳам тарихий, фахрли ва унутилмас воқеаларга бой бўлди. Бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ФИФА мурожаатига мазмунли ва ишончли жавоб қайтарди.

ЎФА ўз жавобида 2025 йилни безаб турган энг муҳим ютуқларни алоҳида таъкидлади. Энг аввало, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани мамлакат футболининг мутлақ янги босқичга чиққанини англатиши қайд этилди. Бу натижа нафақат спорт соҳасида, балки бутун мамлакат учун улкан руҳий кўтаринкилик бахш этган воқеа сифатида баҳоланди.

Шунингдек, йил давомида ёшлар футболи ҳам юксак натижалар билан ажралиб турди. Хусусан, U-17 терма жамоамизнинг Осиё чемпионатида ғолиб чиққани, майдондаги жасорат, интизом ва ғалабага бўлган ишончнинг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилди. Бу муваффақият Ўзбекистонда футбол келажаги мустаҳкам эканини яна бир бор исботлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳуқуқини қўлга киритиши ҳам йилнинг энг муҳим воқеалари қаторида тилга олинди. Бу қарор мамлакатга бўлган халқаро ишонч, инфратузилма ва ташкилий салоҳият юқори баҳоланаётганининг яққол белгиси бўлди.

Маълумот ўрнида, тарихий мундиалда илк бор иштирок этадиган “оқ бўрилар” “К” гуруҳидан жой олган. Унда терма жамоамиз Португалия ва Колумбия каби кучли рақиблар билан беллашади. Гуруҳдаги учинчи жамоа эса Янги Каледония, Ямайка ёки Конго терма жамоаларидан бири бўлиши мумкин.

Қисқаси, 2025 йил Ўзбекистон футбол тарихида олтин ҳарфлар билан ёзиладиган, ғурур ва умидларга тўла йил сифатида қолмоқда. Бу муваффақиятлар эса янги ғалабалар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *