Бугун YouTube'да Гулсанам Мамазоитованинг кутилган премьераси!
0
Хонанда Гулсанам Мамазоитова ўзининг Instagram саҳифасида янги қўшиғи “Рум таки-так” премьераси ҳақида хабар берди. Премьера бугун, 27 декабрь куни соат 19:00 да YouTube платформасида РизаНова каналида бўлиб ўтади.
Видео пост остида Гулсанам шундай ёзди:
— “Ассалому алайкум азиз мухлислар. Ниҳоят, кутилган премьерани тақдим этиш арафасидамиз. Ижод маҳсулимиз сизларга ёқса, биз бахтлимиз. Барча ижодкорларга катта раҳмат”.
Хонанданинг ушбу самимий изоҳи мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди ва янги қўшиқни интиқлик билан кутаётганларни янада ҳаяжонлантирди.
