«Барселона» Мессини клуб раҳбариятига қайтариши мумкин
Манбага кўра, «кўк-анорранглилар» келажакда аргентиналикни клуб тизимидаги раҳбарлик лавозимларидан бирига таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У асосий жамоа сафида 2005 йилдан 2021 йилгача тўп сурган. Ҳозирда Лионель Американинг «Интер Майами» клубида ўйнайди.
Ҳужумчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган. 38 ёшли футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврoни ташкил этади.
