«Реал» скаутлари икки ярим ҳимоячини кузатишда давом этяпти
19 ёшли нидерландиялик ва 21 ёшли англиялик футболчини трансфер қилиш имконияти жорий мавсум бошидаёқ кўриб чиқилган, ўшанда Дани Себальоснинг кетиши ҳақида гап-сўзлар юрган эди. Transfermarkt мутахассислари Кес Смитнинг қийматини 22 млн евро деб баҳолаган, Адам Уортоннинг нархи эса анча юқори — 60 млн евро.
Ҳар икки истиқболли ярим ҳимоячи Европанинг гранд клублари орасида талаб юқори бўлган футболчилар сирасига киради.
