Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Мареска Эмерини мақтади: у «Астон Вилла»да фантастик иш қилмоқда

0

«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска АПЛнинг 18-тури арафасида «Астон Вилла» устози Унаи Эмерининг ишига юксак баҳо берди. Италиялик мутахассисга кўра, бирмингемликларнинг жорий мавсумдаги катта ютуқлари тасодиф эмас — бу мураббийнинг босимга қарамай, ўз фалсафаси ва иш услубига содиқ қолгани самарасидир.

Мареска таъкидлашича, «Астон Вилла» мавсум бошида қийин даврни бошдан кечирган. Дастлабки ўйинларда учта дуранг ва икки мағлубият қайд этилганига қарамасдан, жамоа руҳан синмади. Аксинча, Эмери ўз йўлидан қайтмади ва натижада кетма-кет 10 та ғалаба қўлга киритилди. Бу зафарлар орасида «Манчестер Юнайтед» устидан қўлга киритилган муҳим ғалаба ҳам бор.

«Бундай барқарорлик ва ишончли ўйин ҳар қандай жамоа учун намуна бўла олади. Биз ҳам шу йўлдан ўрнак олишимиз керак», — деди Мареска. Унинг фикрича, мураббийнинг шахсий қатъияти ва меҳнатсеварлиги жамоа тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Матбуот анжуманида у Эмери ҳақида илиқ сўзлар айтириб, шундай деди: «Унаи каби мураббийлардан ўрганишга ҳаракат қиламан. У фантастик иш қиляпти, унинг меҳнатга бўлган муносабати чиндан ҳам ҳайратланарли».

Маълумот ўрнида, "Челси" ҳамда "Астон Вилла" ўртасидаги баҳс бугун, 27 декабр куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да старт олади ва турнинг энг қизиқарли тўқнашувларидан бири бўлиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *