Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Месси «Барселона»га қайтиши мумкин, аммо янги мақомда

0

Аргентиналик футбол афсонаси Лионел Месси келажакда «Барселона» сафига яна қайтиши эҳтимолдан холи эмас. Бироқ бу сафар у майдонда эмас, клуб раҳбариятида кўриниши мумкин. El Nacional нашрининг хабар беришича, каталонияликлар Мессини фаолиятини якунлаганидан кейин бошқарув тузилмасига жалб этиш вариантларини муҳокама қилмоқда.

Маълумки, Месси "Барселона" тарихида ўчмас из қолдирган. У 2003–2021 йиллар давомида 17 йил давомида клуб рангларини ҳимоя қилиб, 778 та учрашувда 672 та гол муаллифига айланди. Шу орқали у жамоа билан бирга 35 та йирик совринни қўлга киритди: жумладан, 10 марта Испания Ла Лигаси, 4 марта эса Чемпионлар лигасида зафар қучди. Бу натижалар уни клубнинг тирик рамзига айлантирди.

Айни пайтда Месси АҚШнинг "Интер Майами" клуби билан шартномасини узайтирган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг профессионал карьераси қачон якунланиши ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш-этмаслиги ҳали аниқ эмас.

Шу билан бирга, «Барселона» раҳбарияти учун Мессининг қайтиши рамзий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Каталония клуби унинг тажрибаси, нуфузи ва клуб қадриятларига садоқатини келажакда янги авлодни тарбиялаш ва стратегик қарорлар қабул қилишда муҳим омил сифатида кўрмоқда.

Қисқаси, Месси ва «Барселона» ўртасидаги тарих ҳали тугагани йўқ — эҳтимол, у янги саҳифадан, янги ролда давом этади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *