Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Янги йил байрамини қандай об-ҳаво билан кутиб оламиз?

0

Ўзгидромет 29–31 декабрь кунлари ва 1 январь учун мамлакат бўйлаб кутилaётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонликлар Янги йил байрамини асосан ўзгарувчан, айрим ҳудудларда ёмғир ва қор билан, айрим жойларда эса нисбатан илиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида кутиб олади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. 29 декабрь куни айрим ҳудудларда енгил ёмғир ёғиши мумкин, 30 декабрьда эса баъзи жойларда ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик кузатилади. 31 декабрь ҳамда 1 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан шарққа ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 29–30 декабрда 5–10 даража илиқ, Янги йил арафасида эса 3–8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 29–31 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 1 январь куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларга туман тушади. Шамол шарқ томонга ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда эса айрим жойларда 18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кунлар кесимида аста-секин пасаяди: дастлаб 13–18 даража илиқ бўлса, Янги йил кунлари 7–12 даража илиқ атрофида сақланади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 29 декабрь ҳамда 1 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 30–31 декабрь кунлари эса айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли сақланиб қолади. Шамол шарқдан ғарбга ўзгариб, 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кундузи 13–18 даража илиқ бўлса, Янги йил куни 5–10 даража илиқ атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 29 декабрь ва 1 январь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди, 30–31 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 14–19 даража илиқдан аста-секин 7–12 даража илиққача пасаяди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. 30–31 декабрь кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 10–15 даража илиқдан 3–8 даража илиққача тушади.

Тоғли ҳудудларда эса об-ҳаво нисбатан совуқроқ бўлади. Вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши ва йўлларда яхмалак пайдо бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 7 даража совуққача пасайиб, кундузлари 0–5 даража илиқ атрофида сақланади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *