Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Лукас Васкес Винисиусни қўллаб-қувватлаганини айтди

0
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес Винисиус Жуниорнинг хатти-ҳаракати муҳокама қилинаётган бир пайтда у ҳақда фикр билдирди. Васкеснинг айтишича, бразилиялик вингер аллақачон етарлича етук футболчи ва ўз қилмишларини ўзи англайди.

«Реал»нинг собиқ футболчиси Винисиус фаолияти давомида бирга ишлаган энг самимий ва меҳрибон инсонлардан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, Васкес Винисиуснинг ҳиссиётга бериливчанлигини унинг ўйин услуби билан боғлади.

«Вини — мен футболда учратган энг яхши инсонлардан бири. Одамлар буни билишини истайман.

Унинг юраги жуда катта. Ўйлайманки, унинг феъл-атвори маълум даражада футбол қобилиятига ҳам мос келади», — дея Васкеснинг сўзларини AS нашри келтиради.

Аввалроқ бразилиялик футболчи «Барселона»га қарши ўйинда алмаштирилганидан сўнг жамоа мураббийи Хаби Алонсога қўл бермагани учун танқид қилинганди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *