«Парма» «Фиорентина»ни минимал ҳисобда мағлуб этди
А Сериясининг 17-турида «Парма» ўз майдонида «Фиорентина»ни қабул қилди. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этиб, дарвозаларга кўп зарба йўллади, бироқ учрашув голларга бой бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлимда Оливер Соренсен чап қанотдан 20 метрлар атрофидан учиб келаётган тўпни тепиб, яқин устун ёнидан ўтказиб юборди. 49-дақиқада эса Саша Бричги ўнг томондан жарима майдонига пас узатди: Маттео Пеллегрииннинг бир тегишдаги зарбаси чиқмади, тўп Соренсен олдига қайтди ва у бош билан чап бурчакка аниқ йўллаб, ҳисобни очди — 1:0.
Ўйин сўнгида Гаэтано Ористанио ўнгдан марказга силжиб, 22 метрдан пастдан зарба берди — тўп яна яқин устун ёнидан ўтиб кетди. Пеллегриино дарвозабон билан яккама-якка чиқиб кетди, аммо финт пайтида тўпни чапга жуда узоқ узатиб юборгани сабабли ҳужумни якунлай олмади. «Фиорентина» сафида Альберт Гудмундссон 25 метрдан чап бурчакка пастдан тепди, бироқ дарвозабон сакраб зарбани қайтарди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Парма» турнир жадвалида 14-ўринга кўтарилди, «Фиорентина» эса охирги поғонада қолиб кетди.
