Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Ўзбекистон узум импортини нега қатъий чеклаяпти?

0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати узум импортига қўйилган тақиқ сабаблари юзасидан расмий изоҳ берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Идора маълумотига кўра, халқаро амалиёт узум орқали мамлакатга хавфли карантин зараркунандалари ва касалликлари кириб келиши мумкинлигини кўрсатган. Улар орасида узум илдизини емирaдиган филоксера (Viteus vitifoliae), минглаб гектар узумзорларни нобуд қилиши мумкин бўлган ксилелла фастидиоза бактерияси, шунингдек узумнинг “веер” вируси ва баргларнинг буралиши каби вирусли хасталиклар тилга олинди.

Мутахассислар огоҳлантиришича, бундай организмлар “тоза ҳудуд”га кириб қолса ва тез тарқалса, уларни деярли йўқ қилишнинг имкни бўлмайди. Оқибатда узумзорларни кесишга тўғри келиши, тиклаш эса йиллар талаб қилиши мумкин. Бу эса экспорт бозорларининг ёпилиши ва иқтисодиётга жиддий зарба сифатида баҳоланмоқда.

Агентлик узумчилик Ўзбекистонда стратегик йўналиш эканини ҳам алоҳида қайд этди: мамлакат ички эҳтиёжни тўлиқ қоплайди. Ҳозир республикада 160 минг гектардан ортиқ узумзор мавжуд, йиллик ҳосил ҳажми тахминан 1,8 млн тоннани ташкил этади. Тармоқда дастурхонбоп ва техник навлар етиштирилади, қуритилган маҳсулотлар тайёрланади ва бу йўналишда 100 минг киши банд.

Ўзбек узуми Россия, Қозоғистон, Хитой, Яқин Шарқ давлатлари ҳамда Европа бозорларига экспорт қилинаётгани таъкидланди. Жорий йилда эса илк бор Буюк Британия, Корея Республикаси, Япония, Қувайт ва АҚШга ҳам экспорт амалга оширилгани айтилди.

Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, узумчилик ривожланган давлатлар — жумладан АҚШ, Австралия ва Европа Иттифоқининг айрим мамлакатлари — узум импортига нисбатан қатъий фитосанитария чекловларини қўллайди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *