Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Ўзбекистонда вояга етмаганлар билан никоҳ учун жарималар кескин оширилади

0

Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа асосида вояга етмаган шахслар билан никоҳ учун жарималар кескин оширилиши кўзда тутилган.

Лойиҳага кўра, қариндошлар, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан, шунингдек тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади. Фарзандликка олинган ёки ўгай болалар бу тақиқдан мустасно.

Ҳомиладорлик ёки бола туғилиши ҳолатларида никоҳ ёшини туман ёки шаҳар ҳокими бир йилгача камайтириши мумкин.

Вояга етмаган шахс билан никоҳ тузганлар учун жазо оширилади: 20 миллион 600 минг сўмдан 41 миллион 200 минг сўмгача жарима, 240–300 соат мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари. Ҳозирги қонунчиликда эса жарима 8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача, мажбурий жамоат ишлари эса 240 соатгача белгиланган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *