Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова учун 2025 йил қандай ўтди?

0

Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова учун 2025 йил унутилмас ва баракали йил бўлди. Актриса йил якуни муносабати билан ўз ҳаётидаги энг муҳим ва қувончли лаҳзалар ҳақида самимий фикрларини билдирди.

“Жудаям яхши йил келди, ҳамма нарса зўр бўлди. Охири халқ артисти унвонини ҳам олдим. Мен ўзимни бахтли санъаткор, бахтли аёл деб ҳисоблайман”, — дейди Саида Раметова.

Унинг таъкидлашича, бу йил нафақат ижодий, балки оилавий ҳаётида ҳам муҳим воқеаларга бой бўлган. Актриса бувижон бўлиб, катта неварасини узатганини алоҳида қувонч билан эслаб ўтди.

Шунингдек, у оиласидаги файз ва баракани ҳам тилга олди: “Турмуш ўртоғим 70 ёшга тўлдилар, мен эса 68 ёшдаман. Оиламиз тинч, ҳотиржам. Энг муҳими — ижодимиз ҳамон давом этмоқда”.

Сўз якунида Саида Раметова мухлисларини Янги йил байрами билан табриклаб, барчага соғлик, хотиржамлик ва бахт тилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *