Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Роналду дубли «Ан Наср»ни ишончли ғалабага олиб келди (видео)

0

Саудия Про-лигасида 11-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. Пешқадам жамоалардан бири — «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Оҳдуд»ни қабул қилиб, ишончли ва мукаммал ўйин намойиш этди.

Учрашув тўлиқ мезбонлар устунлиги остида ўтди. Беллашувнинг асосий қаҳрамони эса анъанага кўра, жамоа сардори — Криштиану Роналду бўлди. Португалиялик юлдуз биринчи бўлимдаёқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубл муаллифига айланди. Унинг аниқ зарбалари 31-дақиқа ҳамда биринчи таймга қўшиб берилган вақтда таблода акс этди.

Учрашувга якун ясаган гол эса сўнгги дақиқаларда Феликс томонидан киритилди. Шу тариқа, «Ан Наср» 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкони қўлга киритди.

Бу дубл орқали Роналду профессионал фаолиятидаги голлари сонини 956 тага етказди ва яна бир бор ўзининг тарихий натижаларини бойитди.

Саудия пролигаси. 11-тур
Ан Наср — Ал Оҳдуд 3:0
Голлар: Роналду 31, 45+3, Феликc 90+4
Ан Наср – Наваф, Султон (Ал Насср, 69), Амри, Иниго Мартинес, Боушал, Брозович, Ангело, Коман, Весли (Ал Ҳайбари, 69), Феликс, Роналду.

Ушбу ғалабадан сўнг «Ан Наср» очколари сонини 30 тага етказиб, чемпионат пешқадамлигини сақлаб қолмоқда. «Ал Оҳдуд» эса 5 очко билан жадвалнинг қуйи қисми — 17-поғонада қолиб кетди.

Саудия Про-лигасидаги бу каби ишончли ғалабалар «Ан Наср»нинг чемпионлик йўлидаги жиддий даъволарини яна бир бор намоён этмоқда. Мухлислар эса Роналду бошчилигидаги жамоадан янада кўпроқ ёрқин ўйинлар кутмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *